Паролингизни унутдингизми?
Login
Left, Right, Center Left, Center, Right Center, Left, Right



Firefox браузери асосчилари 25 долларлик смартфонни намойиш этишди

Firefox браузери асосчилари 25 долларлик смартфонни намойиш этишди

Firefox браузерини ишлаб чиқувчиси ҳисобланган Mozilla компанияси Mobile World Congress кўргазмаси арафасида ташкил этилган матбуот анжуманида 25 долларлик смартфонни намойиш этди. Бу ҳақда TechCrunch хабар бермоқда. Смартфон прототип кўрнишида; унинг номи йўқ, кўрсаткичлари ҳам эълон қилингани йўқ. Firefox OS операцион тизимида ишлайдиган қурилмани Mozilla’нинг буюртмасига асосан Хитойнинг Spreadtrum компанияси ишлаб чиқарган. Смартфоннинг вазифаси – Spreadtrum томонидан ишлаб чиқилган SC6821 чипсеитини (у айнан арзон қурилмаларга мўлжалланган) кўрсатиш ва ишлаб чиқарувчиларга 25 долларга смартфон тайёрлаш мумкинлигини намойиш этишдан иборат.

 

Ушбу матбуот анжуманида Firefox OS’да ишлайдиган бир қатор янги қурилмалар: ZTE Open ва Open II, Huawei Y300 ва Alcatel Flame смартфонлари, шунингдек, 7-дюймли планшет прототипи намойиш этилди.

Firefox OS операцион тизими қиммат бўлмаган қурилмалар учун мўлжалланган. У Linux ядрога асосланган ва HTML5’да тайёрланган илова-дастурлар билан ишлайди. Firefox OS’да ишлайдиган илк смартфонлар 2013 йилда чиққан эди.

Firefox OS’да ишлайдиган замонавий қурилмалар (ҳозиргача учта модель чиқарилган) 80-100 доллар туради. Бундай қурилмаларни жаҳондаги 15та мамлакат операторлари сотади, бироқ улар орасида Ўзбекистон йўқ.

Share