Паролингизни унутдингизми?
Login
Left, Right, Center Left, Center, Right Center, Left, Right



Лондон ўз домен номига эга бўлган илк шаҳарга айланади

Лондон ўз домен номига эга бўлган илк шаҳарга айланади

Лондон жаҳон шаҳарлари орасида биринчилардан бўлиб ўз домен номига эга бўлади. Бу ҳақда The Financial Times газетаси хабар бермоқда. London & Partners ва Халқаро Рақам ва номларни тақсимлаш ташкилоти ўртасида имзоланган тегишли келишувга асосан, Лондонга .london домени тақдим этилади. Британия пойтахти мэри Борис Жонсоннинг қайд этишича, «бу – Лондоннинг рақамли дунёдаги ўрнини янада кенгайтириш учун ажойиб имкониятдир».

Бундан ташқари, ҳокимнинг сўзларига кўра, «буюк шаҳарнинг жаҳон миқёсидаги кучли бренди» билан бирга ташкилотлар янада яхши боғланади. Лойиҳани 2014 йилнинг ёзида ишга тушириш режалаштирилган. Лондондан ташқари Нью-Йорк, Париж ва Берлин ҳам ўз домен номига эга бўлади.

Manba: www.kun.uz

 

Share