Dell’нинг Windows ва Android планшетлари сотувга чиқади
Dell компанияси ўзининг Venue деб номланган планшетлар тўпламини расман сотишни бошлади. 7 ва 8 дюймли ушбу гаджетлар Windows ва Android операцион тизими бошқарувида ишлайди. Dell Venue 7 ва Venue 8′га Android 4.2 Jelly Bean операцион тизими ўрнатилган. Бундан ташқари, ушбу қурилма ажрата олиши 1280х800 пикселга тенг IPS
дисплейига ҳам эга. Оператив хотираси 2 гигабайт, флеш-хотира эса 16 гигабайт. Қурилма, ўз синфига оид бошқа гаджетлар каби, Wi-Fi ва Bluetooth симсиз технологияларини ҳам қўллаб-қувватлайди.
Планшетлар нафақат экран ўлчами, балки процессор орқали ҳам фарқ қилади. Venue 7′га 1,6 гигагерцли Intel Atom Z2560 Clover Trail+ ўрнатилган бўлса, Venue 8′га 2 гигагерцли Atom Z2580 ўрнатилган.
Dell’нинг Android планшетлари экрани ўлчамига қараб мос равишда 150 ва 180 долларга баҳоланган.
Venue 8 Pro планшети эса Windows 8.1 ОТ бошқарувида ишлайди. Унга 8 дюймли, ажрата олиши 1280х800 пикселли экран ўрнатилган. Бу гадждетда тўрт ядроли Intel Atom Z3740D процессори мавжуд. Ички хотираси 64 гигабайт бўлган қурилма 300 долларга баҳоланмоқда.