Паролингизни унутдингизми?
Login
Left, Right, Center Left, Center, Right Center, Left, Right



Samsung Тошкентда Galaxy Note 3 ва Galaxy Gear тақдимотини ўтказди

Samsung Тошкентда Galaxy Note 3 ва Galaxy Gear тақдимотини ўтказди

Samsung Electronics компанияси 1 октябрь куни Тошкентда ўзининг янги қурилмалари – Galaxy Note 3 планшетофони ва Galaxy Gear «ақлли соатлари» тақдимотини ўтказди. Бу ҳақда «Газета.uz» интернет-нашри хабар бермоқда. Samsung Galaxy Note 3 планшетофони 5,7 дюймли Full HD Super AMOLED-дисплей, юпқа (8,3 миллиметр) ва енгил (168 грамм) корпусга эга, шунингдек, сиғими соатига 3,2 минг миллиампер бўлган аккумлятор билан таъминланган.

13 мегапикселли Smart Stabilization функцияси ва ранг узатиш коэффициенти юқори бўлган LED-ёритгичи нисбатан қоронғу ва фаол ҳаракат бўлган вақтда ҳам сифатли ва тиниқ суратлар олиш имконини беради. Қурилма оператив хотираси ҳажми 3 гигабайтга тенг.

 

Galaxy Note 3 қурилмаси уч хил – қора, оқ ва пушти корпусларда сотувга чиқарилади. Шунингдек, Samsung ушбу қурилма учун ўнлаб ранглардаги ғилофлар ҳам чиқарган. Қурилмадаги S Pen электрон қалами ишлаши ҳам такомиллаштирилган. Galaxy Note 3 билан бир вақтда, Samsung компанияси Тошкентда Galaxy Gear «ақлли соатлари»ни ҳам намойиш этди. Ушбу қурилма кирувчи қўнғироқлар, матнли хабарномалар ва электрон хатлар ҳақида билдиришномалар етказади ва уларни кўриш, ўқиш имконини беради.

«Газета.uz» интернет-нашри хабарида ушбу қурилмалар Ўзбекистонда қачондан ва неча пулдан сотилиши ҳақида маълумот берилмаган.

Share