Паролингизни унутдингизми?
Login
Left, Right, Center Left, Center, Right Center, Left, Right



Google Android’нинг янги версияси KitKat номини олади

Google Android’нинг янги версияси KitKat номини олади

Google Android операцион тизимининг янги – 4.4 версияси, Nestle компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган қандолат маҳсулоти шарафига – KitKat деб аталади. Бу ҳақда янги Android’нинг расмий саҳифасида маълумот берилган, дея хабар бермоқда «Газета.uz». Google’нинг Android ва Chrome’ни ишлаб чиқиш бўйича бўлинмаси раҳбари Сундар Пичаи ОТнинг янгиланган версияси номи KitKat бўлишини тасдиқлаган.

У ўз микроблогида Google кампуси ҳудудида Android шарафига KitKat ширинлиги услубида ўрнатилган ҳайкал суратини ҳам чоп этган. Пичаининг маълум қилишича, фаол Android-қурилмалар, жумладан, ушбу ОТдан фойдаланаётган смартфон ва планшетлар сони 1 миллиарддан ошиб кетган.

Digit.Ru сайтининг қайд этишича, Google компанияси Android версияларини биринчи марта ширинлик номи билан атаётгани йўқ, эътиборли томони, улар алифбо тартибида номланмоқда. Аввалги модификациялари Cupcake (кекс), Донут (кулча), Éclair (эклер), Froyo (музлатилган йогурт), Gingerbread (занжабилли печенье), Honeycomb (асалли мумкатак), Ice Cream Sandwich (сэндвич-музқаймоқ) ва Jelly Bean (чайналадиган драже (обаки)) деб аталган эди.

Янги операцион тизим учун Google дастлаб, ОАВ маълумотларига кўра, Key Lime Pie (лимонли пирог) номини танлаган эди. Бироқ якунда KitKat номи танланди – шундай қилиб, Google биринчи марта операцион тизим учун бренд номини танлади.

Google компанияси вакилларининг сўзларига кўра, «KitKat – Android устида ишлайдиган жамоанинг севимли ширинлигидир».

Промо-кампанияси доирасида Nestle қадоғига Android рамзи туширилган ширинликларни чиқаришни режалаштирган. Бир қатор шоколадчаларга бепул Nexus 7 планшети учун ваучер ёки Google Play интернет-дўконидан харидларни амалга ошириш имконини берадиган совға картаси бўлади.

Google ва Nestle ўртасидаги тижорий битим шартлари ошкор этилмаяпти. Шунингдек, Android 4.4’нинг ўзига хосликлари тўғрисида ҳам маълумот берилмаяпти, бироқ бу ҳақда Google шу кунларда Берлинда давом этаётган IFA кўргазмасида маълум қилиши кутилмоқда.

Android платформаси жаҳон смартфонлар бозорида етакчилик қилишда давом этмоқда – IDC маълумотларига кўра, 2013 йилнинг иккинчи чорагида унинг бозордаги улуши 79 фоизни ташкил этган.

Share