Паролингизни унутдингизми?
Login
Left, Right, Center Left, Center, Right Center, Left, Right



Google’нинг беш дақиқага «ўчиб қолиши» жаҳон интернет трафиги ҳажмини деярли икки бараварга камайтирди

Google’нинг беш дақиқага «ўчиб қолиши» жаҳон интернет трафиги ҳажмини деярли икки бараварга камайтирди

Шанбага ўтар кечаси Google корпорацияси сервисларининг ўчиб қолиши жаҳон интернет трафиги ҳажмининг салкам икки бараварга қисқаришига сабаб бўлди. Бу ҳақда GoSquared таҳлил компанияси блогида хабар берилган. GoSquared’нинг қайд этишича, Google беш дақиқага ўчиб қолганида буутн жаҳон бўйлаб интернет фойдаланувчилари томонидан кўрилаётган саҳифалар сони 40 фоизга камайиб кетган.

Интернет-гигант ўз фаолиятини тиклаши билан эса, аксинча, трафикнинг ҳаддан ташқаи ўсиши кузатилиб, бир неча дақиқадан сўнг яна ўзининг одатий даражасига қайтган.
GoSquared маълумотларига кўра, Google Тошкент вақти билан 03:52дан 03:57гача бўлган оралиқда ишламай қолган. Интернет-гигантнинг статус саҳифасида ёзилишича, компанияниннг барча сервислари 17 август куни бир дақиқадан беш дақиқагача офлайнга кетган. Google’нинг қайд этишича, бир дақиқа давомида компания хизматлари фойдаланувчилардан тушаётган сўровларнинг 50-70 фоизига хатоликлар билан жавоб берган. Бир дақиқадан сўнг аксарият сервислар фаолияти тикланган, барча тизимларнинг тўлиқ қайта ишлаб кетиши учун эса яна тўрт дақиқа керак бўлган.

Айни вақтда, компания ушбу узилиш нима сабабдан рўй берганини тушунтирмаган. The Financial Times’нинг ёзишича, Google фаолиятидаги шунга ўхшаш аввалги кенг миқёсли узилиш 2009 йилда юз берган эди.
Google.com – интернетдаги энг машҳур сайт ҳисобланади. Alexa талқинига кўра, жаҳондаги энг кўп кириладиган бешта сайтдан иккитаси айнан шу компанияга тегишлидир: биринчи ўринда қидирув тизимининг ўзи бўлса, учинчи ўринда – YouTube видеохостингидир.

 

 

Share