Паролингизни унутдингизми?
Login
Left, Right, Center Left, Center, Right Center, Left, Right



Телефон энди тана ҳароратини ҳам ўлчай олади

Телефон энди тана ҳароратини ҳам ўлчай олади

“Ақлли” телефон эгасининг тана ҳароратини ўлчабгина қолмай, қўшни жойларда қандай касалликлар борлигини ҳам хабар қила олади. “Kinsa Smart Thermometer” деб аталган қурилма “Apple” смартфонига шундай имкониятларни беради. Ушбу рақамли термометр ўзининг барча эгалари ҳақида статистик маълуомотларни олиб бориб, танланган ҳудуддаги “касалликлар харитаси”ни тузади.

Тизим шахсий маълумотларни тўпламайди: эгасининг тана ҳароратига асосланиб, касаллик турини аниқлайди. Шундан сўнг олинган ахборот ва GPS маълумотлари серверга жўнатилади, ўша ерда харита тузилади. Мутахассисларнинг айтишича, бу ҳудуддаги шароит ҳақида яхшироқ билишга имкон беради. Масалан, ота-оналар доим грипп мавсуми бошлангани ҳақида ахборотга эга бўлишлари мумкин. Kinsa мониторинг тизими маҳаллий вақт бўйича ҳудуддаги касалликлар ҳақида маълумотларга эга бўлибгина қолмай, эпидемиянинг тугаши ҳақидаги тахминий маълумотларни ҳам тақдим этади. Ҳозир мутахассисларнинг мақсади – яқин йиллар ичида 10 миллионта “Kinsa Smart Thermometer”ни тарқатиш. Бу бутун сайёранинг “касалликлар харитаси”ни яратиш имконини беради. Ушбу гажетнинг 25 доллардан сотилиши режалаштирилган.

 

Share