Паролингизни унутдингизми?
Login
Left, Right, Center Left, Center, Right Center, Left, Right



Бактериялар воситасида “бактериография” яратилди

Бактериялар воситасида “бактериография” яратилди

Бактерияларни ўстириш ёрдамида санъатнинг янги тури — “бактериография” яратилди.Ижодий ёндашувга мойил олим Захария Копфер бадиий асарларни яратишда бактерияларнинг тез ўсишишидан фойдаланмоқчи бўлди. Санъатнинг янги тури “бактериография” деб ном олди. Суратлар бактериялар тез кўпаядиган махсус муҳит ёрдамида олинади.

Олим аввал маълум тасвир кўринишида бактерияларни кўпайтириш усулини ихтиро қилган, кейин эса микробларни зарарсизлантириш учун уларни сақлаш йўлини ўйлаб топган. Лойиҳага керакли маблағ тўплаш учун олим краудфандингга мурожаат қилди. Нархга келсак, Эйнштейн тасвирланган бактерияли картинанинг бир қисми 500 доллар. Бу картинанинг рақамланган ўндан бир қисми 5000 доллар туради. Кейинчалик нархи 10000 долларга тенг каттароқ картиналарни ҳам яратиш режалаштирилмоқда.

 

Share