Паролингизни унутдингизми?
Login
Left, Right, Center Left, Center, Right Center, Left, Right



Ниначи робот

Ниначи робот

Ниначи - энг тез ва мукаммал учувчи хашаротлардан бири хисобланади. У 50 км/соат гача тезлана олади, осмонда қимирламай осилиб қолиши ва 9g тезланишда хар хил "маневр"лар қила олади.  TechJet корхонасига тўрт қанотли робот тузиш учун айнан ниначини "прототип" сифатида олишди. Электрик ниначи қўлга бемалол сиғади. Унинг оғирлиги атиги 25 граммни ташкил этади.

 

TechJet Dragonflyнинг радио бошқарилувчи кичкина вертолётлар ва квадроторлардан асосий фарқи унинг режалаштириш хусусияти мавжудлиги ва энергияни тежашлигида. 250 мА лик литий-полимерлик аккумулятор осилиш холатида учишга 10 дақиқага етади, аммо ниначи гибрид холатида осмонда 25 - 30 дақиқагача уча олади. Бу хам хали хаммаси эмас. Ихтирочиларнинг сўзига қараганда у деярли шовқинсиз учади.

Dim lights Embed Embed this video on your site

Қанотлар бемалол тахлана олади ва умуман уларни узиб қўйиш хам мумкин. Бу билан ниначини чўнтакда олиб юриш имкони туғилади.

Ниначи WiFi орқали оддий смартфон ёки планшетдан бошқариш мумкин. Ниначига IndieGoGo сайтига кириб буюртма бериш мумкин. Уларни етказиб бериш 2013 йилнинг июль ойига режалаштирилган. TechJet Dragonfly - арзон ўйинчоқ эмас. Авионика, механика, қанотлари - буларни хаммаси ниначининг ғайриоддий учиш усулини инобатга олинган холатда тўлалигича 0 дан ишлаб чиқилган. TechJet да хозирда ниначининг хар хил хусусиятларини қамраб олувчи 5 та патенти мавжуд. Ниначини нархи чакана савдода 250 ақш долларини ташкил этади.

 

Фарход Дадажонов таржимаси

Манба www.virtualdars.uz

Share