Паролингизни унутдингизми?
Login
Left, Right, Center Left, Center, Right Center, Left, Right



Блокли телефон ҳақиқатга айланмоқдa

Блокли телефон ҳақиқатга айланмоқдa

Қисмларини алоҳида-алоҳида сотиб олиш мумкин бўлган телефонлар келажак маҳсулотлари сифатида эътироф этилади. “Motorola” ва “ZTE” ана шундай телефонлар устида иш олиб бораётган саноқли компаниялардан. Блоклардан иборат телефонда хотира, камера, батарея каби эҳтиёт қисмларининг ҳар бирини телефондан ажратиш мумкин бўлади ва фойдаланувчилар бу қисмларни ўз таъбларига кўра ўзлари ўрнатишлари ва алмаштиришлари мумкин.

Фойдаланувчи телефонини янгиламоқчи бўлса, бутун бир телефонни алмаштирмасдан, балки фақат ўзи истаган эҳтиёт қисмларини энг сўнгги ва имконияти юқори бўлган моделларга алмаштириб, телефон чиқиндиларининг камайишига ҳисса қўшади. Лас-Вегасда ўтган технология кўргазмасида “ZTE” компанияси ўзининг блоклардан иборат илк телефони нусхасини намойишга қўйди. Компания вакилларининг айтишича, бу турдаги телефонлар узоғи билан икки йил ичида сотувга чиқади.

Share